Самарқанд давлат чет тиллар институтида қўшма таълим дастурлари учун қабул квоталари тасдиқланди

2021-2022 ўқув йилида Самарқанд давлат чет тиллар институтида ташкил этилган қўшма таълим дастурлари учун ажратилган қабул кўрсаткичлари, яъни квоталар расман тасдиқланган. Бу ҳақда институт ахборот хизмати хабар бермоқда.

Самарқанд давлат чет тиллар институтида бакалавриат босқичи учун 4 та, магистратура мутахассисликлари учун эса 1 та қўшма таълим дастури мавжуд.

Ташкил этилган қўшма таълим дастурларида бакалавриат учун 2+2 шакли, магистратура учун 1+1 шакли мавжуд.

2+2 дастурида бакалаврлар 2 йил, яъни 1-, 2 курсда институтда, 3 ва 4 курсда ҳамкор ҳисобланган хорижий олий таълим муассасасида таҳсил олади.

Шунингдек, 1+1 дастурида магистрантлар 1-курсда таълимни институтида олишса, 2-курсда эса таълим жараёнини ҳамкор ҳисобланган хорижий олий таълим муассасасида давом эттиради.

Ушбу дастурларга қабул жараёни жорий йилнинг 13 сентябридан 25 сентябрига қадар давом этиши режалаштирилган.