Самарқанд шаҳрида ишламаётган корхоналар ҳолати ўрганилиб, сабаблари таҳлил қилинди
Солиқ хизмати идораларида тадбиркорларга кўмаклашишни амалиётга жорий қилиш мақсадида “Солиқчи - тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорларни қўллаб-қувватлашнинг янги механизми ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий этилди.
Шу муносабат билан Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекциясида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар белгилаб олинган.
Жорий йилнинг бошидан ҳозирги кунига қадар Самарқанд шаҳридан солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган 7148 та корхона раҳбар ҳамда бош ҳисобчилари билан уларнинг ойлик ва чораклик ҳисоботларни электрон тарзда юборилиши, назорат касса машинаси ишлатилиши ҳамда солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар бўйича мулоқот ўтказилди.
Шунингдек, солиқ имтиёзлари яна бир бор тушунтириб берилди, Е-ижара ва Е-имтиёз дастурларидан фойдаланиш ўргатилди.
Фаолият юритмаётган 298 та корхонанинг ишламаслик сабаблари ўрганилди ва сўровномалар ўтказилди.
Ўрганишлар давомида "DAY-YUY-BIN" хусусий корхонасининг солиқ борасидаги муаммоларига ечим топилди. Яъни, меҳмонхона хизмати ва ижарадан олинган даромадлардан солиқлар тўлаш Солиқ кодексининг тегишли моддаларига асосан тушунтириб берилди.
Б.Аҳмедов,
Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекцияси тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш шуъбаси бошлиғи.