Самарқанд тиббиёт институтида анъанавий дарслар қачон бошланади?
- 05.10.2020 21:30
- 1346
- Таълим
Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ, республикамиз тиббиёт олийгоҳларига пандемия вақтида тиббиёт кадрларга эҳтиёж юқорилигини инобатга олиб қисман таълим жараёнлари анъанавий тарзда бошлашга рухсат берилди. Шу муносабат билан Самарқанд давлат тиббиёт институтида ҳам машғулотлар 10 октябрдан бошлаб анъанавий тарзда бошланади.
Магистратура ва бакалаврда таҳсил олаётган даволаш иши, педиатрия иши, касбий таълим факультетларининг 5-6 босқич, стоматология иши, тиббий профилактика йўналишида таҳсил олаётган 4-5 босқич ҳамда олий ҳамширалик ишидаги 3-босқич талабалари ушбу санадан бошлаб анъанавий дарс машғулотларини давом эттирадилар.
Уларнинг дарс ўтишлари карантин талабларига амал қилинган ҳолда олиб борилади.
Самарқанд давлат тиббиёт институти ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа