Самарқандда 14 нафар маҳкумнинг жазоси енгиллаштирилиб, озодликка чиқди
2020 йил 7 август куни жазо муддатини ўтаб келаётган маҳкумлар орасидан ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб, тузалиш йўлига ўтган 14 нафар маҳкумга инсонпарварлик тамойили қўлланилди.
Маҳкумларнинг тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси ЖКнинг 74-моддасига асосан енгилроқ жазо турлари билан алмаштирилиб, қамоқдан озод қилинди ва маҳкумлар оила аъзолари бағрига қайтарилди.
Эслатиб ўтамиз: Жиноят кодексининг 74-моддасида жазони енгилроғи билан алмаштириш озодликдан маҳрум этилган, озодлиги чекланган ёки ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахсларга нисбатан жазо турлари учун ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган маҳкумга суд жазонинг ўталмаган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштириши мумкинлиги назарда тутилган.
Бекзод Жумабоев,
жиноят ишлари бўйича
вилоят судининг судьяси.