Самарқандда 586 та хусусий тиббиёт муассасалари фаолият кўрсатмоқда
Хусусий соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантириш, аҳоли учун ихтисослаштирилган тиббиёт хизматларидан фойдаланиш имкониятини ошириш, хусусий тиббиёт ташкилотларининг инвестициявий фаоллигини яхшилаш, уларни замонавий технологияли асбоб-ускуналар ва бутловчи қисмлар билан жиҳозлаш, шунингдек, тиббиёт туризмини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида давлат раҳбари томонидан “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори тасдиқланган.
Мазкур қарорда берилган топшириқлар ижроси Самарқанд вилоятида ҳам амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда вилоятда 586 та хусусий тиббиёт муассасалари фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг 491 таси амбулатор ва 95 таси стационар шароитда фаолият юритиб, 3676 та ўрин-жой билан таъминланган.
2020 йилнинг январь-июнь ойларида вилоятда жами 20 та янги хусусий тиббиёт муассасалари ташкил этилди. Шундан, 6 таси стационар, 14 таси амбулатор ҳамда 3 та муассаса ўз фаолиятини кенгайтириб, жами 146 та янги иш ўринлари яратилган.
Хусусий секторда 7019 нафар тиббиёт ходимлари фаолият олиб бориб, уларнинг 2318 нафарини шифокор ва 4701 нафарини ўрта тиббиёт ходимлари ташкил этади.
Самарқанд вилояти иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси.