Самарқандда февраль ойида 52 марта ноқонуний қум-шағал қазиш ҳолати аниқланган
- 29.02.2024 12:13
- 65
- Самарқанд
Вилоят Экология бошқармаси давлат инспекторлари томонидан 2024 йил февраль ойида шаҳар ва туманларда ўтказилган экологик назорат тадбирлари давомида 52 нафар ҳуқуқбузарлар томонидан ноқонуний қум-шағал ва тупроқ аралашмасини қазиб олганлиги аниқланган. Бу ҳақда бошқарманинг ахборот хизмати маълум қилмоқда.
Жумладан, ҳудудлари кесимида:
🔹 Иштихон туманида – 7
🔹 Оқдарё туманида – 4
🔹 Жомбой туманида – 1
🔹 Нарпай туманида – 1
🔹 Каттақўрғон туманида – 1
🔹 Қўшработ туманида – 19
🔹 Пайариқ туманида – 7
🔹 Самарқанд туманида – 1
🔹 Нуробод туманида – 3
🔹 Ургут туманида – 1
🔹 Тойлоқ туманида – 3
🔹 Самарқанд шаҳрида – 4 та ҳолат қайд этилган.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан ҳуқуқбузарларнинг барчасига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, жами 330 миллион сўм жарима белгиланган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ўзбек тилшунослигига муносиб ҳисса қўшган олим
- Бугун, 17:02
- Самарқанд
Аллергик ринит қандай касаллик?
- Бугун, 11:32
- Саломатлик