Самарқанддаги мардикор бозорида хотин-қизлар учун бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди
- 15.08.2019 16:42
- 558
- Самарқанд

Хабарингиз бор, яқинда вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Алимова билан сайтимизда суҳбат берилганди. Унда вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси мардикор бозорида меҳнат ярмаркаси ташкил этишни режалаштирганмиз, деганди. Ваъда қилинган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси яқинда Самарқанд туманидаги аёллар мардикор бозорида ташкил этилди. Унда юзга яқин хотин-қизлар иштирок этди.
Шунингдек, тадбир давомида вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Алимова ёлланма меҳнат билан шуғулланувчи хотин-қизларнинг муаммосини ҳам тинглади.
Хўш, ёлланма иш билан шуғулланаётган хотин-қизлар ушбу ярмаркадан розими, уларнинг қанчаси корхона-ташкилотларда ишга жойлашди? Сайтимизни кузатиб боринг, бу ҳақда батафсил маълумот берамиз.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қадимги Мисрда ёвуз руҳлар бўлганми?
- Кеча, 18:35
- Ўқинг, қизиқ!
Уйнинг иффати
- Кеча, 18:32
- Мутолаа
“Президент совғаси” карвони йўлга чиқди
- Кеча, 16:44
- Таълим