Ҳилола ва Маҳбуба - Самарқанднинг 2022 йилги “Зулфия”чи қизлари

Президентимизнинг шу йил 5 мартдаги «Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида»ги қарорига кўра, ўзининг иқтидори ва ибратли фаолияти билан ёшларга ўрнак бўлиб келаётган, чуқур билим ва интеллектуал салоҳиятини намоён этиб, муҳим ғоя ва ташаббусларни илгари сураётган 28 нафар қиз Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.
Улар орасида Самарқанддан Ҳилола Орзиқулова ҳамда Маҳбуба Халилова бор.
Орзиқулова Ҳилола Фазлиддин қизи - талаба. У Ўзбекистон давлат консерваториясининг 3-босқичида таҳсил олмоқда.
Халилова Маҳбуба Асқарали қизи - мактаб ўқувчиси. У Самарқанд шаҳридаги 59-кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактабнинг 12-синфида ўқийди.
Эслатиб ўтамиз: Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқорида таъкидланган қарори билан 2 нафар ўқитувчи, 1 нафар таянч докторант, 1 нафар ассистент, 20 нафар талаба, 2 нафар профессионал таълим ва 1 нафар академик лицей ўқувчиси Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.