СамДЧТИ талабалари халқаро доираларда муносиб ўринда
- 02.06.2021 16:25
- 103
- Таълим
Марказий Осиё давлатлари ўртасида “Япон тили нотиқлик санъати” халқаро танловининг навбатдаги босқичи Тошкентда бўлиб ўтди.
Унда Марказий Осиё давлатларининг 25 га яқин талаба-ёшлари қаторида Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 3-босқич талабаси Лазизабону Aҳадова иштирок этиб, фахрли 2-ўринни эгаллади.
Шунингдек, институтнинг 4-босқич талабаси Дилрабо Тоҳированинг иккита “A manual on Writing” ҳамда “Architectural peculiarities of Central Asian cities” номли китоблари Германиянинг машҳур "Ламберт" нашриётида чоп этилди.
Дилрабо Тоҳированинг ушбу китоблари инглиз, рус, немис, испан, француз, португал, италян, поляк каби 8 та тилга таржима қилиниб, дунёнинг 70 та китоб савдоси билан шуғулланувчи веб-сайтларида ҳам эълон қилинди ва дунё бўйлаб сотувга қўйилди.
СамДЧТИ ахборот хизмати.