СамДЧТИ ва Малайзиянинг Байнери университети ўртасида қўшма таълим дастури ташкил этилади

Малайзиянинг Байнери университети, шунингдек, Самарқанд давлат чет тиллар институти, Самарқанд давлат университети ҳамда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтлари ўртасида таълим соҳасида ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида видеоконференция бўлиб ўтди.

Унда илмий ва академик дастурлар бўйича ҳамкорлик имкониятлари ҳамда ўзаро таклифлар муҳокама қилинди.

Жумладан, Самарқанд давлат чет тиллар институти ҳамда Байнери университети ҳамкорлигида магистратура мутахассислигида “Таълим менежменти” қўшма таълим дастурини ташкил этиш ҳамда Самарқанд давлат чет тиллар институтида малай тили ўқитилишини йўлга қўйиш бўйича фикр-мулоҳазалар алмашилди. Шунингдек, томонлар ўзаро музокараларни доимий давом эттиришга, навбатдаги учрашувда ҳамкорлик меморандумини имзолашга келишишди.

Жараён сўнгида Байнери университети раҳбарияти Самарқанд олийгоҳлари докторантларини Байнери университетига ўқишга қабул қилишини ва бепул ўқитишни маълум қилди.

Самарқанд давлат чет тиллар институти ахборот хизмати.