Саудия Арабистонида аёлларга эркак қариндоши ҳамроҳлигисиз Ҳаж зиёратини адо этишга рухсат берилди
- 06.01.2023 18:50
- 64
- Хориж
Саудия Арабистонида аёллар биринчи марта маҳрами, яъни яқин қариндоши – эркак ҳамроҳлигисиз Ҳажга боришга ҳужжат топшириши мумкин бўлади. Бу ҳақда Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги расмий сайтида чоп этилган хабарда айтилади.
Саудия Арабистони вазирлиги жорий мавсумда Ҳаж зиёратига бориш истагида бўлганлар, жумладан, қиролликда яшаш рухсатномасига эга саудиялик аёллар, бошқа мусулмон аёлларни муддатидан олдин рўйхатга олиш имкониятини эълон қилди. Рўйхатга олиш қоидаларига кўра, электрон шаклга ҳамроҳлик қилувчи шахснинг киритилиш ёки йўқлиги анкетани тўлдирувчи аёл ихтиёрига қўйилгани қайд этилган.
Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра ишлари бўйича вазирлик вакилига кўра, мамлакат расмийлари “бу йил ҳаж зиёратига борувчи аёллар учун маҳрам бўлишини талаб қилмасликка” қарор қилишган. Ушбу ҳолатда мусулмон аёл ҳаж зиёратини албатта “аёллар гуруҳи таркибида” амалга ошириши шарт.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ибратли ҳикоя: “Генерал” оқсоқол (Ҳайдовчи ҳангомаси)
- 17 дақиқа аввал
- Мутолаа
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- Кеча, 14:37
- Таълим