Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксдаги 15-ғалабасига эришди
- 25.02.2024 10:36
- 56
- Спорт
АҚШнинг Орландо шаҳрида бокс оқшоми ташкил этилди.
Унда ярим ўрта вазнда (–66,6 кг) тоифасида профессионал боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов (15-0, 9 КО) мексикалик Пабло Цезар Канёга (35-9-1, 25 КО) қарши рингга кўтарилди.
12 раундлик жанг 11-раундда муддатидан олдин якунланди, мексикалик боксчи Цезар Канё жароҳат олиб, жангни давом эттира олмади.
Ҳакамлар Ғиёсовнинг ғалабасини эътироф этди (109-99).
Жангнинг учинчи раундида Шаҳрам рақибини нокдаун қилишга ҳам муваффақ бўлганди.
Бу ўзбекистонлик боксчининг профессионал фаолиятидаги 15-ғалабаси бўлди, шундан тўққизта жанг муддатидан олдин якунланган.
Шу тариқа, Ғиёсов ярим енгил (–66,67 кг) вазн тоифасида WBA чемпионлик камарига мажбурий даъвогарга айланди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ота-оналар қайси мактабни танлаяпти?
- 2 соат аввал
- Таълим
Нега ўзбекистонликлар хорижга интилмоқда?
- Бугун, 09:30
- Саёҳат
Кун мавзуси: Дафтарнинг нархи қанча?
- Бугун, 09:26
- Таълим
Машинага алмаштирилмаган китоблар
- Бугун, 07:22
- Жамият