Шри-Ланка парламенти янги президент сайлади
- 20.07.2022 13:51
- 65
- Хориж
Бугун, 20 июль куни Шри-Ланка парламенти шу пайтгача давлат раҳбари вазифасини бажариб келган собиқ бош вазир Ранил Викремесингхени президент этиб сайлади.
Викремесингхе 134 та овоз олди. Унинг асосий рақобатчиси, ҳукмрон партия депутати ва собиқ оммавий коммуникациялар вазири Даллас Алахапперума 82 депутатнинг қўллаб-қувватлашига эришди. Халқ миллий куч альянси раиси Анура Кумара Диссанаяке 3 та овоз олди.
15 июль куни Шри-Ланка парламенти спикери президент Готабая Ражапакса ўз лавозимини расман тарк этганини маълум қилган эди.
9 июль куни Шри-Ланкада норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Аҳоли Ражапакса истеъфосини талаб қилиб, мамлакат пойтахти кўчаларига чиқди. Намойишчилар давлат раҳбари қароргоҳи ҳудудини эгаллаб, бош вазир Ранил Викрамасингенинг қабул уйига кириб, уни ёқиб юборган эди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа