Швед ўқувчиси Грет Турнбергнинг номзоди Нобель мукофотига тавсия этилди
16 ёшли Грет Турнберг глобал иқлим исишига қарши чора кўришга қўшган ҳиссаси учун Нобель мукофотига тавсия этилди, деб хабар қилади Aftonbladet нашри.
Швед парламенти Сўл партияси вакиллари Йенс Хольм, Хокан Свеннелинг ва бошқа бир қанча норвегия сиёсатчилари шундай ташаббус билан чиқишди.
Турнберг 2018 йил август ойида парламентнинг Стокгольмдаги биноси олдидаги «Мактабни ташлаш» намойишида эътиборни тортган эди. Ўшанда қиз ўқувчиларни швед ҳокимияти Париж билан тузилган зарарли ашёлар ташлашни камайтириш ҳақидаги шартнома шартларини амалга оширишни бошламагунича мактабга бормасликка чақирган эди. У бутун Европадан минглаб ўсмирларни илҳомлантирди, улар қиздан ўрнак олиб кўчага чиқишди ва ўзгараётган иқлимга эътиборни жалб этишди.
Бундан ташқари, Грет Турнбергга БМТ конференциясида ва Бутундунё экономика форумида иқлимга оид саволлар билан қатнашишни таклиф этишди.
Ойдин тайёрлади.