Соатни қўлга тақиш қачондан бошланган?

Ўтган асрнинг дастлабки йилларида биринчи навбатда безак ҳисобланган қўл соатларини фақат аёллар тақиб юрган.

Ўша вақтларда ўз соатларини фақат нимча чўнтакларида олиб юриш эракаклар учун оддий ҳол бўлиб, қўлига соат тақиб юриш юбка кийишдан ҳам даҳшатлироқ бўлган.

1914 йил бошланган Биринчи жаҳон уруши ҳамма нарсани ўзгартириб юборди. Мисол учун, учувчи учун камзулининг чўнтагидан соат чиқариш унга ниҳоятда қийин эди. Шу бўлди-ю, офицерлар, отлиқлар ва авиаторлар ўз соат ва компасларини қўлига тақа бошлади.

Фронтдан уйга қайтган эркаклар армия одатига кўра қўл соатларидан ажралишга шошилишмади, улар соатларини билакларида тақишда давом этди. Бошқа томондан бу урушдан кейинги эгаси жасоратини намоён қилиб турган “обрў”нинг ўзига хос аналоги эди.

Шу тарзда собиқ аскарлар модани ўзгартириб юборди ва 1930 йилга келиб, қўл соатлари сотуви чўнтак соатлари савдосини ортда қолдирди.