Талабалар меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига совға улашди

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг иқтидорли талабалари Самарқанд шаҳридаги 10-меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига Янги йил арафасида совғалар топширди.
Болажонларга кўтаринки кайфият бағишлаш мақсадида талабалар томонидан саҳна кўринишлари намойиш этилди. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари иштирокида қизиқарли ўйинлар, викториналар ташкил этилиб, зукко ўқувчиларга байрам туҳфалар улашилди.
Шунингдек, тарбияланувчилар учун байрамона дастурхон ёзилди.
Шохрух ЖАЛИЛОВ.