Тарихни ўзгартирган ном ва кашфиётлар
1895 йилнинг март ойида Парижда биринчи оммавий кинофильм намойиши бўлиб ўтди. Бу ака-ука Люмьерларнинг “Ишчиларнинг фабрикадан чиқиши” фильми эди.
Ўшанда махсус таклиф этилган томошабинлар оқ экранда заводдан чиқиб кетаётган кишиларни кўриб ҳайратини яшира олмади.
Тарихни ўзгартирган ном ва кашфиётлар рукни остида жамият тараққиётига асос солган воқеа ва кашфиётлар ҳақида сўз юритишга қарор қилдик.
Кинематограф
Ака-ука Август ва Луи Люмьер кино асосчилари ва асосий ихтирочилари ҳисобланишади. “Ишчиларнинг фабрикадан чиқиши” биринчи фильмидан сўнг улар ундан ҳам машҳурроқ “Поезднинг Ла Сьюта станциясига келиши” фильмини суратга олишди.
Айтганча, плёнкали ленталарни намойиш қилиш биринчи аппарати ихтирочиси Жюль Карпантье ака-ука Люмьерлар билан бирга янги технологиялар устида ишлаган. Биринчи намойишдан сўнг биродарлар бошқа мамлакатлардан таклифларни қабул қила бошлади, бу эса фильмлар суратга олиш жараёнининг катта тижоратлашувига олиб келди. 1896 йилнинг биринчи ярмида Лондон, Рим, Женева, Мадрид, Санкт-Петербург, Нью-Йорк, Кёльн, Мельбурн ва Японияда кино намойишлари бўлиб ўтди.
Автомобиль
Биринчи машиналар ҳақидаги мулоҳазалар узоқ 1768 йилга бориб тақалади. Айнан ўша пайтда одамни ва оғир юкларни ташишга қодир биринчи буғ кучи билан ишлайдиган машиналар ихтиро қилинди. Қирқ йилдан кўпроқ вақт ўтгач, ички ёниш двигателига асосланган биринчи автомобиллар пайдо бўлди ва яна 80 йил ўтгач, газолин (нефтдан олинадиган ёнилғи тури) ёки бензинли двигателлар ишлатила бошланди.
Автомобиллар асосчиси ва асосий ихтирочилари деб бир неча одамларни айтиш мумкин. 1672 йилда Фердинанд Вербест биринчи марта “мотор” атамасини қўллаб, “буғли машина” яратди. 1780 йилда рус муҳандиси Иван Кулибин педаллар билан ҳайдаладиган арава устида иш бошлади, аммо немис муҳандислари Карл Бенц, Николаус Отто, Рудольф Дизель ва Шенбейн Фридрих барча тадқиқотларни бирлаштириб, уни автомобилга айлантиришга муваффақ бўлишди.
Энг биринчи бренд автомобиллар 1908 йилдаги Fordнинг Т ва 1910 йилдаги Bugatti Type моделлари эди. Бор-йўғи 15-20 йилдан сўнг Остин, Кадиллак, Ситроен, Волксваген ва Роллс Ройс ва Мерседеслар пайдо бўлди.
Самолёт
Самолёт концепцияси ва уни лойиҳалашга уринишлар албатта улардан олдин ҳам бўлган, лекин бирорта прототип осмонга кўтарила олмаган. Дунёда биринчи бўлиб барқарор горизонтал парвозни амалга оширишга қодир бўлган “Флайер-1” самолёти ака-ука Орвилл и Уилбур Райт томонидан ишлаб чиқилди.
Биринчи парвоз 1903 йилнинг 17 декабрида бўлиб ўтди: самолёт 120 фунт (36 метр атрофида) масофани босиб ўтиб, ҳавода бир дақиқадан камроқ вақт давомида, аниқроғи, 12 сония тура олди.
Муваффақиятли ишга туширилганидан бир йўл ўтгач, биродарлар прототипни такомиллаштирди ва 1904 йилнинг 20 сентябрида айлана бўйлаб биринчи ва яна бир йилдан кейин 1905 йилда 39 километрли маршрут бўйлаб парвоз амалга оширилди.
Баҳора тайёрлади.