Тартибга солинмайдиган пиёдалар ўтиш жойида нималар тақиқланади

Ҳаракат тартибга солинмайдиган пиёдалар ўтиш жойларида, пиёдалар яқинлашиб келаётган транспорт воситаларигача бўлган масофани ва уларнинг тезлигини чамалаб кўриб, ўтиш ўзлари учун хавфсиз эканлигига ишонч ҳосил қилганларидан сўнг йўлнинг қатнов қисмига чиқишларига рухсат этилади

🚫  Шунингдек, пиёдалар ўтиш жойларидан ўтаётган  пиёдаларга:

👉 телефондан фойдаланиш;

👉 китобларни ёки даврий нашрларни ўқиш;

👉 видео томоша қилиш ҳамда аудио эшитиш;

👉 эътиборни чалғитадиган бошқа электрон воситалардан фойдаланиш тақиқланади.

⚖️ Мазкур талабларга риоя этмаслик эса пиёдаларнинг маъмурий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади.