Теримчиларга газ баллонлари етказиб берилди

Иштихон тумани ҳокими Шуҳрат Негматов туманнинг Қўнғирот маҳалласи ҳудудидаги “Арзиқуллик Ислом” фермер хўжалиги пахта даласида бўлиб, теримчиларга яратилган шароитлар билан танишди. Шунингдек, уларнинг муаммоларини ўрганди.

Суҳбат жараёнида теримчи хотин-қизлар туман ҳокимидан хонадонлари учун суюлтирилган газ баллонлари зарур бўлаётганлигини билдирди.

Теримчилар вақтини тежаш, уларга қулайлик яратиш мақсадида бугун туман ҳокими назорати билан “Иштихон тумангаз” идораси ходимлари Қўнғирот маҳалласида яшовчи теримчиларга

315 дона суюлтирилган газ баллони тарқатди.

Иштихон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.