Тикилиб қараса бўлди, сотувчи кассадаги пулларини бериб юбораверган

Таниқли кўзбойлағич қароқчилардан бири XIX аср охирларида Британияда кароматлар кўрсатган Льюс Альбертдир. Бу одам ғоят кучли гипнозчи бўлса-да, маҳоратини бир шиша ароқ эвазига намойиш этаверган. У ўтган–қайтганлар ёки дўкон эгасининг кўзига тикилиб қараса бўлди, улар чўнтакларидаги, кассадаги пулларини қўшқўллаб бериб юборишган.

Кўпинча Альберт дўкондаги харид қилган нарсаси учун бир парча оддий қоғозни бериб кетаверган. Сотувчи кейинчалик кўзига пул бўлиб кўринган нарса оддий қоғоз эканлигини билган.

1889 йилда товламачини суд қилишади. Бироқ ҳукм ғалати эди: “Шубҳасиз, Альберт шафқатсиз жазога лойиқ. Аммо унинг жиноятлари ўта янги ва шунчалик ғайриоддийки, бу суд қонунчилигининг афсунгарлик моддасига тўғри келмайди. Акс ҳолда у ҳозир озод этилмай, гулханда ёндирилиши аниқ эди”.

Хориж ОАВ асосида Тоғаймурод ШОМУРОДОВ тайёрлади.