ТИВ: Турк депутатининг уйида ўлган ўзбекистонлик қиз билан боғлиқ вазият ўрганилмоқда
- 02.10.2019 09:24
- 411
- Хориж
Туркиянинг Адолат ва тараққиёт партияси депутати, истеъфодаги генерал Ширин Уналнинг уйида ишлаб келган ўзбекистонлик қиз ўзини ўзи ўлдириши билан боғлиқ воқеа Туркия прокуратураси томонидан ўрганилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Хабарда келтирилишича, 2019 йилнинг 23 сентябрь куни Анқара шаҳрида Ўзбекистон фуқароси Нодира Қурбонованинг фожиали ўлими билан боғлиқ вазиятни Туркиядаги Ўзбекистон элчихонаси назоратига олган.
Анқара шаҳар прокуратураси тергов олиб бормоқда. Шунингдек, вазирлик мазкур вазият билан боғлиқ ҳолатлар Анқара шаҳар прокуратураси томонидан ўрганилаётганини маълум қилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа