Тожикистонда сўнгги кеча-кундузда 43 киши коронавирус юқтирган

Тожикистонда сўнгги кеча-кундузда қайд этилган коронавирус ҳолати 43 нафарни ташкил этиб, умумий кўрсаткич 6 921 нафарга етди. Бу ҳақда 20 июль куни Тожикистон Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги матбуот хизмати РИА Новости агентлигига маълум қилди.

“Ўтган кеча-кундузда касалланганлар сони 6 921 нафарга етди, касалланганлар сони сўнгги 24 соатда 43 нафарга ошди”, деб таъкидлади агентлик билан суҳбатда бўлган вазирлик вакили.
Унинг сўзларига кўра, айни вақтгача мамлакатда 5 929 нафар бемор тузалган, (81,3 фоиз), 57 киши коронавирус оқибатида вафот этган.