Толибон гиёҳвандликка қарши кураш бошлади
Ўзани қуриб қолган дарёнинг чиқиндихона сифатида ишлатилаётган кўприги остида наркоманларни тутишади. Бундай "гиёҳвандлик кўприклари" - гиёҳванд моддалар савдоси ва кўча жиноятлари ўчоғидир. Уларнинг аксарияти реабилитация марказига мажбуран олиб борилади.
Олдинги тузум даврида Кобулда минг ўринли деярли бўш турган шифохона очилган эди. Аммо Толибон ҳукумат тепасига келганидан бери «иссиқ нуқта»ларга рейдлар интенсивлиги сезиларли даражада ошди.
Марказда беморлар текширилади ва тартибга келтирилади. Мутахассислар мавжуд воситалар ёрдамида наркоманларни реабилитация қилишга уринмоқда. Кўпчилик бу ерга бир неча марта қайтиб келади.
"Мен бир ойдан буён даволаняпман. Касалхонада бўлганимдан хурсандман. Бу ерда бизга бўлган муносабатдан мамнунман. Улар бизга овқат ва сув беришади. Худо хоҳласа, 45 кундан кейин тузалиб, уйга ва ишга қайтишимиз мумкин”, дейди беморлардан бири.
Ўтган асрнинг 90-йилларида Толибоннинг ўзи Афғонистонда гиёҳванд моддалар ишлаб чиқаришни фаол равишда рағбатлантирди ва бу мамлакатни жаҳон етакчисига айлантирди. Гиёҳвандликдан олинган даромад эвазига Толибонлар мамлакатда ишғолчи кучларга ва рақобатчиларига қарши муваффақиятли кураш олиб боришди. Аммо 2000 йилларда бу афғонларнинг ўзларига таъсир қилди: героин нондан ҳам арзон бўлган мамлакатда гиёҳвандлар сони кескин ўса бошлади.
Бугун Толибоннинг янги раҳбарияти гиёҳванд моддаларни ишлаб чиқариш, савдо ва истеъмолини кескин тўхтатишга ваъда бермоқда. Аммо улкан даромад йўқотилишини қоплаш учун уларга чет элдан ёрдам ва гиёҳванд моддалар савдоси учун қўйилган кўплаб махсус санкцияларни бекор қилиш кераклигига шама қилишмоқда.
Г.Холдорова тайёрлади.