Трамп учун қасосми? Қўшма Штатларда Байденга импичмент эълон қилишга тайёргарлик кўрилмоқда
- 05.01.2022 18:04
- 118
- Хориж
АҚШда республикачилар 2022 йилги оралиқ сайловларда Вакиллар палатасида кўпчилик овозни қўлга киритган тақдирда, президент Жо Байденга импичмент эълон қилиш ниятида. Бу ҳақда Техас штати сенатори Тед Круз маълум қилди, деб ёзади Fox News.
Сенаторнинг сўзларига кўра, республикачилар АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампга қарши импичмент жараёнини бошлашга урингани учун демократлардан шу тариқа ўч олмоқчи.
Сенатор республикачиларнинг Вакиллар палатасида ғалаба қозониш имкониятларини 90 фоиз деб баҳолади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Афғонистонни тарк этганидан кейин АҚШ Конгресси Жо Байденга импичмент эълон қилишни таклиф қилгани ҳақида хабар берилган эди.