Туркия буғдой, арпа ва маккажўхорига 130 фоиз импорт божлари киритади
Туркия 1 майдан буғдой, арпа ва маккажўхори импортига 130 фоизлик бож жорий қилмоқда, бу ҳақда Президент Эрдўған имзолаган тегишли ҳужжат Resmi Gazete ҳукумат газетасида чоп этилди.
Ҳужжатга кўра, бир неча турдаги маҳсулотларига 16,2 фоизлик бож тўланадиган Сингапур ва нол ставка сақланиб қолган Босния учун истисно қилинган.
Украинанинг “Иқтисодий ҳақиқат” нашрига кўра, Туркия Украинадан буғдой ва арпанинг энг йирик харидори ҳисобланади. Мамлакат Давлат божхона хизмати маълумотларига кўра, 2023 йилнинг биринчи чорагида Туркия Украина буғдойининг энг йирик харидори бўлиб, уни 168,8 миллион долларга ёки умумий экспорт ҳажмининг 17,7 фоизига импорт қилган. Украина арпаси жорий йилнинг биринчи чорагида Туркияга 52,7 миллион долларга импорт қилинган бўлиб, бу маҳсулот экспортининг 42,1 фоизини ташкил этади.
Ўтган ҳафта охирида Польша ва Венгрия маҳаллий фермерларнинг норозиликлари фонида Европа бозорига божсиз кирадиган Украина қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортини тўхтатганини эълон қилди. Кейинчалик, Словакия Украинадан ғалла ва бошқа индивидуал маҳсулотлар импортини тўхтатганини эълон қилди, шунингдек, Украина донини импорт қилишга вақтинчалик тақиқ жорий этиш имкониятини кўриб чиқаётгани Болгария хабар қилган.