Туркия Швециянинг НАТОга киришига рози бўлмоқда, эвазига Туркиянинг Евроиттифоққа кириши тезлашиши мумкин
- 11.07.2023 09:33
- 25
- Хориж
Бу ҳақда НАТО саммити ўтаётган Вильнюсда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг маълум қилди.
Столтенбегнинг сўзларига кўра, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Швециянинг НАТОга қўшилиши ҳақидаги протоколни имкон қадар тезроқ парламентга юборишга рози бўлган.
Анқара бир йил давомида Швециянинг НАТОга киришига қаршилик қилди ва душанба куни Эрдўғон Брюссел Туркиянинг Европа Иттифоқига кириши бўйича музокараларни очмагунча буни маъқулламаслигини айтган.
Жо Байден Туркия президенти Тойиб Эрдўғоннинг Швециянинг НАТОга қабул қилинишига қўйган ветосини бекор қилишга розилигини олқишлайди, дейилади АҚШ президенти баёнотида. Европа Кенгаши раҳбари Чарльз Мишель Twitterдаги хабарни “Вилнюсдан хушхабар” деган сўзлар билан изоҳлади.