Туркияда ўзбекистонлик қизнинг ўз жонига қасд қилгани билан боғлиқ ҳолат элчихона назоратига олинди

Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси берган маълумотга кўра, 2019 йилнинг 23 сентябрь куни Анқара шаҳрида Ўзбекистон фуқароси Н.Қ. вафот этди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабарида маълум қилинган.

Туркия ОАВларидаги маълумотга кўра, ўзбекистонлик қиз ўз жонига қасд қилган.

Элчихона консуллик бўлими вазиятни назоратга олган. Консуллик-ҳуқуқий масалалар ҳал қилинганидан ва зарур ҳужжатлар расмийлаштирилганидан сўнг ҳамюртимизнинг жасади 25 сентябрь куни “Анқара-Истанбул-Тошкент” йўналиши бўйича ватанга юборилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг адолат ва тараққиёт партияси депутати Ширин Уналнинг уйида 1 йилдан бери ишлаб келаётган 23 ёшли ўзбекистонлик Нодира Қодированинг ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар бергандик.