Туркияда юз берган зилзила оқибатида жабрланганлар сони 831 нафарга етди
- 31.10.2020 19:55
- 165
- Хориж
Бу ҳақда 31 октябрь куни мамлакатнинг фовқулодда ҳолатлар ва табиий офатлар агентлиги маълум қилди.
“Тақдим этилган сўнгги маълумотларга кўра, 25 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 831 киши жароҳатланган. 849 та силкиниш содир бўлган, шундан 35 тасининг кучи 4 баллдан ошган”, дейилган хабарда.
Шу билан бирга, саккизта вайрон бўлган бинолар атрофида қутқарув ишлари давом эттиралаётгани таъкидланган.
30 октябрь куни Туркиянинг Измир вилоятида 6,6 магнитудали зилзила юз берди. Ер қимирлаши оқибатида камида 20 та бино вайрон бўлганлиги ҳақида маълум қилинди.
Бундан ташқари, ўша куннинг ўзида Грециянинг Самос оролида ҳам зилзила содир бўлди. Оқибатда икки киши ҳалок бўлган, 20 киши жароҳатланган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа