Тушликка қум, бу Рамнинг кундалик овқат рационининг ажралмас қисмидан жой олган

Ҳиндистонлик қария Рам Рати кунига бир килогача оддий сариқ дарё қумини тановул қилади. Кампир буни кундалик овқат рационининг ажралмас қисми ҳисоблайди. Нонушта, тушлик олдидан албатта аввал қум, истеъмол қилади.

«Ёшлигимда бир куни шўхлик қилиб қум татиб кўрган эдим, - дейди онахон кулиб, - ўшандан буён қум емасам туролмайман. Қариндош-уруғларимнинг бу одатимни ташлашга берган танбеҳлари беҳуда кетди».

Жазаванг қўзиса барга бор!

Ҳаётимиз бўлар-бўлмасга асабийлашиш билан тўла. Хўш, хотиржам бўлиш учун нима қилиш керак? Хитойда унинг йўлини топишди.

Цзянсу провинциясидаги Нанкин шаҳри аҳолиси асабийлик – жазава қўзишдан хотиржам бўлиш учун барга бориш имкониятига эга бўлдилар. Барда ўзингизни босиб олишингиз учун барча имкониятлар: идиш-товоқни улоқтириб, стол-стулни тўнтаришингиз, истаганча бақириб-чақиришингиз, ҳатто официантларни дўппослашингиз мумкин.

Дарвоқе, бунинг учун барда 20 та бақувват йигитлар ишга ёлланган.

Т.Шомуродов тайёрлади.