“Ватан учун яшайлик!” танлови ғолиблари аниқланди

Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб “Сен қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистон!” шиори остида она диёримизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, Ўзбекистонимизнинг буюк келажаги йўлидаги улуғвор янгиланишлар, замондошларимизнинг ёрқин сиймолари акс этган, юксак маҳорат билан ёзилган бадиий-публицистик мақола, очерк, насрий ва шеърий йўналишдаги энг сара асарлар учун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан эълон қилинган “Ватан учун яшайлик!” IX Республика танлови якунланди.

Қуйида ғолиблар билан танишинг:

1 ўрин

Орзиқул Эргашев – “Қалб гавҳари” ҳамда “Юлдузсиз осмон” тўпламлари учун

 

2-ўрин

Хосият Бобомуродова – “Тақиқли кунлар” шеърий китоби учун.

Собир Ўнар – “Кунсуловнинг сирли хатлари” ҳикоялар тўплами учун.

 

3-ўрин

Муҳаммадали Қўшмоқов – “Дам бу дам...” шеърий китоби учун.

Алп Султон (Алписбай Султонов) – қорақалпоқ тилидаги “Йўқотилмаган узук” ҳикоялар китоби учун.

Меҳрибон Абдураҳмонова – “Мирзачўлнома” публицистик тўплами ҳамда матбуотда эълон қилинган бадиий публицистик мақолалари учун.

 

Рағбатлантирувчи мукофотлар

Асадулло Шукуров – Эркин Воҳидовнинг “Донишқишлоқ ҳангомалари” тўпламининг тожик тилига таржимаси учун.

Инобат Ибрагимова – ҳарбийлар ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтиришга бағишланган “Келинг, китоб ўқиймиз” рукнидаги туркум мақолалари учун.

Туроб Ниёз – “Орзули дунё” шеърий китоби учун.

Абдулла Айизов – матбуотда эълон қилинган насрий ва бадиий публицистик асарлари учун.

Ободон Турдимуродова – “Муҳаббат қирғоғи” шеърий китоби учун.