Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг қирқ олтинчи сессияси 29 октябрь куни ўтказилади
Вилоят ҳокими Э.Турдимов бугун, 21 октябрь куни "Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ қирқ олтинчи сессиясини чақириш тўғрисида" қарор қабул қилди. Унга кўра, халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг қирқ олтинчи сессияси 2021 йил 29 октябрь куни соат 10:00 да чақирилади.
Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 октябрдаги “Давлат қарзи ҳисобига амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг натижадорлигини таъминлаш тўғрисида”ги ПҚ-4883-сонли қарорида белгиланган вазифаларни Самарқанд вилоятидаги ижроси юзасидан:
- вилоят ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи О.Ходжаевнинг вилоятда халқаро молия ташкилотлари, жумладан, Франция тараққиёт агентлиги (ФТА) иштирокида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг бугунги кундаги ҳолати тўғрисидаги ҳисоботи;
- “Maroqand Obod” ДУК ҳузурида ташкил этилган лойиҳани амалга ошириш гуруҳи раҳбари Н.Саидовнинг Франция тараққиёт агентлиги (ФТА) иштирокидаги “Самарқанд шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқаришни модернизациялаш” лойиҳаси доирасида жалб қилинган маблағлардан самарали фойдаланиш ҳолати тўғрисидаги ҳисоботи;
- “Maroqand Obod” ва “Тоза ҳудуд” ДУК раҳбарлари Ш.Насимов ва З.Юсуповнинг Самарқанд шаҳар ва Самарқанд туманларида маиший чиқиндиларни йиғиш билан боғлиқ ишларнинг ҳолати тўғрисидаги ҳисоботи;
- Самарқанд шаҳар ва Самарқанд тумани ободонлаштириш корхоналари раҳбарлари О.Абдуллаев ҳамда Ж.Саидовларнинг ҳудудларда ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш билан боғлиқ ишларнинг бугунги кундаги ҳолати тўғрисидаги ҳисоботи;
- Самарқанд шаҳар ва Самарқанд тумани ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари А.Эгамов ҳамда Ф.Ғаниевларнинг жисмоний ва юридик шахслардан маиший чиқиндиларни йиғиш бўйича дебитор қарздорликларни қисқартириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳолати тўғрисидаги ҳисоботи.
- бошқа масалалар.