Хитой ортидан Ҳиндистон ҳам АҚШга "савдо уруши" эълон қилди, кейинги навбат кимга?
- 16.06.2019 08:51
- 220
- Хориж
Ҳиндистон АҚШдан импорт қилинадиган 28 турдаги маҳсулотларга қўшимча бож жорий қилди.
Ҳиндистон молия вазирлиги эълон қилган ҳужжат "Gazette of India"да чоп этилган.
АҚШ маҳсулотларидан қўшимча бож ундириш 16 июндан бошланади. Қўшимча бож ундириладиган маҳсулотлар орасида бодом, олма ва ёнғоқлар бор.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Ҳиндистон ва Туркияга берилган савдо имтиёзларни бекор қилиш ҳақида қарор қилгани ҳақида ёзган эди.
Ҳиндистон Трампнинг ўша қарорини узоқ вақт жавобсиз қолдирмади ва 16 июндан АҚШдан импорт қилинаётган қарийб 30 турдаги маҳсулотларга қўшимча бож жорий этди.