Хитой Ўзбекистонга иккинчи маротаба гуманитар ёрдам юборди
- 29.04.2020 10:37
- 91
- Ўзбекистон
Бугун, 29 апрель куни эрта тонгда Тошкент шаҳрининг халқаро аэропортига бортида Хитой ҳукумати юборган инсонпарварлик юклари бўлган самолёт келиб қўнди.
Ушбу гуманитар ёрдам ичида 100 мингта коронавирус инфекциясини аниқловчи тест-тизими мавжуд.
"Зарур тиббий буюмлар ва дори-дармонлар воситаларидан иборат учинчи гуманитар ёрдам (50 мингта тиббиёт ҳимоя кийимлари, 150 мингта KN95 тиббиёт ниқоблари, 1 миллионта тиббиёт жарроҳлик ниқоблари, 150 мингта тиббиёт қўлқоплари ва 1000 дона масофавий термометр) ҳам тез орада тайёрланади ва Ўзбекистонга етказилади", дейилган элчихона хабарида.