Яманда садақа тарқатиш пайтида юз берган тиқилинчда камида 90 киши ҳалок бўлди
- 20.04.2023 10:24
- 51
- Хориж
Ҳусийлар (исёнчилар ҳаракати) назорати остидаги Санода садақа тарқатиш пайтида юз берган тиқилинчда камида 90 киши ҳалок бўлган, 300 дан ортиқ киши жароҳатланган. Бу ҳақда бугун Sky News Arabia фавқулодда хизматлардаги манбаларга таяниб хабар берди.
Воқеа пайшанбага ўтар кечаси шаҳарнинг марказий қисмида жойлашган Баб ал-Яман ҳудудида содир бўлган. Телеканал маълумотларига кўра, тиқилинч бир нечта савдогарлар томонидан садақа тарқатиш вақтида юз берган, улардан икки нафари ҳибсга олинган.
Хабарга кўра, Ҳусийлар олий сиёсий кенгаши раҳбари Маҳди ал-Машат воқеани текшириш учун ички ишлар органлари ва прокуратура вакилларидан иборат комиссия тузиш топшириғини берган.