Ёмғирли кунлар ҳали олдинда

Ноябрь ойи бошида мутахассислар юртимизга кучли совуқ ҳаво кириб келаётгани сабабли барча тайёргарликлар кўриб қўйилиши зарурлигини айтганди.

Айниқса, 4 ноябрь куни кечқурун Ўзбекистонга Қозоғистоннинг жанубий вилоятлари орқали кучли шамол оқими кузатилган. Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида, жумладан, Бухоро, Навоий вилоятлари ва Тошкент шаҳрида кўтарилган чанг-ғуборли аномал об-ҳаво шароити кўпчиликни жиддий торттирди.

Айниқса, кўтарилган чанг Тошкент шаҳрининг ҳавосидаги ўзгартириб юборди. Баъзи ҳолларда чанг миқдори меъёрдан 30 баробаргача ортгани маълум бўлди.

- Ўзбекистонда 150 йилдан буён аномал чанг-тўзон ҳодисаси кузатилмаган. Шу куни вилоятимиз ҳудудида қаттиқ совуқ ва шамол бўлган бўлса-да, лекин чанг-тўзон деярли кузатилмади. Фақат Навоий вилоятига туташ бўлган Пахтачи туманида бирозгина сезилди, холос. Самарқанд шаҳрида эса рўй бермади.

12 ноябрдан бошлаб вилоятимизда яна ҳаво исий бошлайди. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Навбатдаги ёмғирлар 18-19 ноябрь кунларига тўғри келади, - дейди вилоят гидрометериология бошқармаси муҳандиси Жамшид Сулаймонов.

Мутахассислар томонидан ўрганишлар кейинги 10 йил ичида юртимиз иқлимида кескин ўзгаришлар кузатилаётганини кўрсатмоқда. Чунки жаҳонда иқлим ўзгаряпти. Бу чанг-ғуборлар иқлимшунослар учун сигнал бўлиши мумкин.