ЮНЕСКО ёдгорликлари қайси мамлакатда кўп?

18 апрель - Халқаро ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш куни. Бугун шу ҳақда айрим маълумотларни тақдим этамиз. ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси 1978 йилдан буён ҳар йили янги диққатга сазовор жойлар ва ҳодисаларни қабул қилиб келмоқда. Ҳозирда бу рўйхатда бутун сайёрадаги уларнинг ҳар бири инсоният цивилизацияси учун катта аҳамиятга эга 1150 дан ортиқ объект бор.

Жаҳон мероси рўйхатига кириш учун мулк бирор бир цивилизация учун ноёб ҳисобланиши, инсон ижодий даҳосининг асари, инсоният тарихидаги муҳим даврни акс эттирувчи архитектуранинг ажойиб намунаси бўлиши, муайян тарихий давр ёки маданий маконда умуминсоний қадриятларнинг ўзаро таъсирчанлиги каби мезонларга жавоб бериши керак.

Маданий ва табиий мерос ёдгорликлари учта тоифага бўлинади:

- асосан инсон қўли билан яратилган меъморий ёдгорликлар;
- табиат яратган, масалан, тоғ жинслари ёки ғорлар, кўллар, дарёлар ва шаршаралар;
- табиат ва инсон ҳамкорлигида яратилган турли хил боғ-роғлар.

Италияда ЮНЕСКОнинг 58 та объекти бор. Мамлакатда инсоният маданияти учун жуда муҳим объектлар сифатида тан олинган бутун шаҳарлар мавжуд. Италия ёдгорликлари қаторида Рим, Неапол ва Сиена шаҳарларининг тарихий марказлари бор. Доломит тоғлар тизмаси, Этна вулқони каби табиий объектлар ва инсон қўли яратган 23 та маҳаллий дурдона асарлари ҳам бу рўйхатдан жой олган.


Хитой ўзининг қадимий ғорлари, сарой ва мақбаралари, ибодатхоналар ва ҳоказолари билан (жами 54 та объект) Италиядан кейинги ўринни эгаллайди.

Рўйхатдан Европанинг тўртта - Франция, Германия, Буюк Британия ва Испания давлатлари ҳам жой олган. Бу давлатларда табиий эмас, балки сони 33 дан 51 тагача бўлган қимматли маданий дурдоналар ҳисобланадиган ёдгорликлар бор.



Ҳиндистон ва Мексикада тенг миқдордаги, ҳар бир давлатда 40 тадан Жаҳон мероси объектлари бор.


Россияда ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатидан жой олган 30 та объект мавжуд бўлиб, бу жами ёдгорликлар умумий сонининг 2,6 фоизни ташкил қилади. Москва, Новгород, Қозон Кремллари, Коми бокира ўрмонлари, Байкал кўли, Камчатка вулқонлари, Олтойнинг олтин тоғлари ва ҳоказолар шулар жумласидандир.



Эрон ҳудудидаги ЮНЕСКОга киритилган 26 объекти билан кучли ўнталикни якунлайди.

***

Таҳр.: Ўзбекистон Республикаси 1993 йилда БМТнинг илм, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти ЮНЕСКОга аъзо бўлди. Ўшандан буён мамлакатимиз Бутунжаҳон моддий ва номоддий маданият меросининг ўрганиш объектига айланди.

Рўйхатга 4 та меъморий мажмуа - Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларининг тарихий марказлари, шунингдек, Угом-Чотқол миллий боғи киритилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг номоддий маданий мерос обидалари сифатида Наврўз байрами, “Шашмақом” халқ қўшиқлари, “Катта ашула” анъанавий қўшиқлари, Аския санъати, Бойсун маданий макони, Хоразм “Лазги”си, миллий палов, атлас, адрас ва миниатюра санъати ЮНЕСКО рўйхатига киритилган.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.