"Зарафшон" миллий табиат боғида ёнғин содир бўлди

Бугун, 21 февраль куни Жомбой туманида жойлашган "Зарафшон" миллий табиат боғининг учинчи бўлими ҳудудида ёнғин содир бўлди.

Бу ҳақда вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати zarnews.uz`га хабар бермоқда.

Ёнғин оқибатида сув тол ва малина бўталари каби ўсимликлар ўсувчи жами 0,25 гектар ер майдони зарар кўрган. Олов ҳудудга бириктирилган масъуллар ва ходимлар томонидан тезкор тартибда бартараф этилган.

Айни пайтда вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва тегишли мутасадди ташкилотлар томонидан ҳолат юзасидан қонунда белгиланган тартибда суриштирув ва ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.