@zarafshonbot' га мурожаат: Кўчамиз «лаънатланган»ми?!

Самарқанд туманининг Жўйисой маҳалласи (собиқ «Ғалаба» колхози ҳудуди)да яшаймиз.
Икки йилдан бери бизнинг ва қўшни маҳаллаларда қурилиш-таъмирлаш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилиши натижасида Уста Жўрақулов кўчаси кенг ва равон йўлга айланди, айрим ички йўллар ҳам асфальтланди. Бундан маҳалладошларимиз мамнун.
Aммо марказий магистрал кўчамизга жуда яқин жойлашган иккита тор кўча асфальт қилиниши у ёқда турсин, таъмирланмай қолиб кетди. Бу ҳақда туман ҳокимлигига бир неча марта мурожаат қилдик. Лекин ваъдадан нарига ўтишмаяпти.
Туман ҳокимлиги ва мутасадди идора раҳбарлари бу ишнинг уддасидан чиқишолмайди шекилли, умидимиз вилоят йўл қурилиши ташкилотидан. Улар йўлимизни таъмирлашади, албатта, деб сизларга мурожаат қиляпмиз. Йўлсозлар бошқа юқори идораларга мурожаат қилишимизга ҳожат қолдирмас...
Жўйисой маҳалласининг "Паризод-1" ва "Паризод-2" тор кўчаларида
яшовчи аҳоли номидан нафақахўр Миркамол Узоқов.