2021 йил Самарқанд ҳаётида: Туркия ва Қозоғистон консулликлари очилди
- 01.01.2022 21:57
- 74
- Самарқанд
Самарқанд шаҳрида кейинги йилларда халқаро анжуманлар, сиёсий мулоқотлар ўтказилмоқда. Ўз навбатида, Самарқанднинг хорижий давлатлар минтақалари билан ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда.
2021 йил 7 март куни Самарқандда Туркия Республикасининг бош консулхонаси очилиши ҳам ана шу саъй-ҳаракатларнинг амалий ифодаси бўлди. Консулхонанинг очилиш маросимида Туркия ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари Мавлуд Човушўғли ва Абдулазиз Комилов, Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ҳамда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этди.
29 апрель куни эса шаҳарда Қозоғистон Республикасининг бош консулхонаси очилди. Консулхона Самарқанд билан бирга мазкур минтақага яқин вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикасида яшовчи аҳолига, қозоқ диаспораси вакилларига, юридик ва жисмоний шахсларга хизмат кўрсатади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа