Абитуриент рухсатномасини тестга кириш жойида чоп этиб бериш йўлга қўйилади

Давлат қабул комиссиясининг қарорига биноан, тест синовлари ўтказиладиган стадион ва хиёбонларга олий таълим муассасалари ректорлари (филиал директорлари) масъул қилиб бириктирилади.

Бириктирилган масъуллар абитуриентларни тартибли ва ижтимоий масофани сақлаган ҳолда тегишли ҳудудларнинг кириш жойларига йўналтиради ҳамда рухсатномасини олмаган абитуриентларга “Абитуриент рухсатномаси” чоп этиб берилишини таъминлайди.