Афғонистонда номаълум босқинчилар томонидан 100 дан ортиқ тинч аҳоли ўлдирилди
Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятидаги Спин-Болдак ҳудудида «Толибон» радикал ҳаракати жангарилари томонидан эгаллаб олинганидан кейин номаълум шахслар юздан ортиқ тинч аҳолини ўлдирди, деб хабар бермоқда Афғонистоннинг Tolo News телеканали Ички ишлар вазирлиги вакили.
Афғонистон ҳукумати тинч аҳоли ўлдирилишида ҳудудни назорат қилаётган «Толибон»ни айблади.
"Панжаб (Покистон) дан келган «хўжайин»ларининг буйруғи билан шафқатсиз террорчилар Спин-Болдакнинг баъзи участкаларида афғонлар уйига ҳужум қилишди, талон-торож қилишиб, юзлаб бегуноҳ одамларни ўлдирди", деди Ички ишлар вазирлиги вакили Мирваис Станекзай.
Телеканал хабар беришича, «Толибон» тинч аҳоли ўлдирилишида иштирокини рад этмоқда.
Аввалроқ Покистон билан чегарадаги Спин-Болдак ҳудуди толибонлар томонидан қўлга олинган ва кейин яна ҳукумат кучлари назорати остига ўтган. РИА Новости манбасига кўра, Покистон-Афғонистон чегарасида жойлашган Спин-Болдак туманидаги пункт савдо-сотиқ нуқтаи назаридан стратегик мавқега эга.
Афғонистонда ҳукумат кучлари билан қишлоқ жойларда муҳим ҳудудларни эгаллаб олган ва йирик шаҳарларга қарши ҳужумни бошлаган «Толибон» жангарилари ўртасида қарама-қаршилик авж олмоқда. Афғонистон ҳукумати ва «Толибон» ўртасида Қатар пойтахтида тинчлик музокаралари 2020 йил 12 сентябрда бошланди. АҚШ маъмурияти 1 майдан 11 сентябргача Афғонистондан қўшинларни олиб чиқишни иттифоқчилар билан келишилган ҳолда якунлашни ваъда қилган эди. 2020 йилда эса Вашингтон ва «Толибон» расмийлари Дохада 18 йилдан ортиқ давом этган урушда биринчи тинчлик шартномасини имзолашди. Унда хорижий қўшинларнинг Афғонистондан чиқарилиши ва маҳбуслар алмашинувидан сўнг афғонистонаро мулоқот бошланиши назарда тутилган.