Алимент тўламайсанми турмага?
Россия ҳукумати Давлат думасига алимент тўлашдан бўйин товловчиларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги қонунга ўзгартишлар киритишни сўраб мурожаат жўнатди. Энди алиментни тўлиқ тўламаганлар уч ойга қамалади ёки ахлоқ тузатиш ишларига жўнатилади. Ёки улар 12 ой озодликдан маҳкум этилиши мумкин.
Давлат думаси мурожаатни кўриб чиққач, бу кучга киради. Россияда 5 миллиондан кўп ёлғиз оналар болалари билан яшайди. Улардан 15-2 миллионгача бола алимент олади. Аммо болаларига алимент тўламаганлар 150 млрд. рубль қарздор бўлади.
Эҳтиёт бўлинг, духи!
8 миллионга яқин европаликлар духи таркибига кирувчи моддалар аллергиясидан азият чекади. Пардоз-андоз таркибига кирувчи товарлардан буғилиши ҳам нафас йўллари ва тери аллергиясини келтириб чиқаради.
Европада машҳур духилар кимёвий таҳлили шуни кўрсатдики, улардаги моддалар миқдори белгиланганидан анча кўп экан.
Томорқадаги дармондори
Саримсоқпиёз шифо бўлмаган хасталик йўқ. Унинг шифобахш фитоцендлари ўн кундан кўпроқ вақт стафилоккок, стрентокко бир бўлак саримсоқдан ҳалок бўлади.
Саримсоқнинг ватани Олтой ва Шарқий Тянь-шань тоғларидаги Жунгария текисликлари ҳисобланади. Томорқа экини сифатида у шу жойдан бутун дунёга тарқалган. Қадимги вақтда саримсоқ инсоният учун озуқа ва дори бўлган. Саримсоқдан юрак фаолиятини яхшилаш, умумий ҳолатни меъёрлаштириш, овқат ҳазм қилишни нормаллаштиришда фойдаланилган. Шумерлар (эрамизгача 2300 йил)нинг сополдаги 3000 ёзмаларда унга шундай тариф берилган. Саримсоқ пиёзи 1922 йилда Тутанхамон дафнаси (эрамизгача 1300 йил) очилганда ҳам топилган. Тарихчилар ушбу ўсимлик дафн маросими учун аҳамиятли бўлган, деб ҳисоблашади.
Саримсоқ янги шарбати қон босимини туширади, организмдан ортиқча холестеринни чиқариб юборади, юрак қон-томирлари касалликларидан муҳофаза қилади.
«Мир новостей» (2021 йил, 23-сон)дан Т.Шомуродов тайёрлади.