АҚШ президентлик сайловлари натижаларини аниқ башорат қилувчи профессор навбатдаги тахминни илгари сурди
- 17.08.2020 20:30
- 576
- Хориж
АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп яқинлашиб келаётган сайловларда қайта сайлана олмайди, унинг ўрнини демократлар вакили Жозеф Байден эгаллайди. Тарих фанлари профессори Аллан Лихтман шундай тахмин қилганини The New York Times нашри маълум қилди.
Лихтман мунтазам равишда ўзи ишлаб чиққан тизим асосида АҚШ президентлик сайловлари натижаларини башорат қилади. У 1984 йилдан буён бор йўғи бир марта 2000 йилда адашган, ўшанда демократ Алберт Гор эмас кичик Жорж Буш ғалаба қозонган эди. Лихтман 2016 йилда Трамп ғалабасини ҳам аниқ тахмин қилган.
АҚШ президентлигига сайловлар жорий йилнинг 3 ноябрь санасида ўтказилади. Мамлакатнинг собиқ Бош вазири Жозеф Байден амалдаги президент Дональд Трампнинг асосий рақиби бўлиб қолмоқда. Fox News телеканали ўтказган сўровномага кўра, Байден учун 49 фоиз, Трамп учун 41 фоиз сайловчи овоз беришга тайёр.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- Бугун, 14:37
- Таълим