Арктикада омон қолган аёл ёки Оролда ёлғиз

Уни Робинзон аёл дейишарди, расмга тушириш ниятида камералар билан пойлашарди, интервью олиш ниятида навбатда туришарди, лекин Адага шон-шуҳрат керак эмас эди, у иложи борича ўғли Беннет билан тезроқ учрашишни истарди.

Ада Блекжек Жонсон – Врангель оролидаги экпедицияда бир ўзи қолиб, омон қолишга қодир бўлган аёл. Экспедиция аъзолари ушбу жойни ўзлаштириш ва у ерда шаҳар барпо қилишни мақсад қилган эди, аммо барча ҳаракатлар беҳуда кетди.

 

Тақдири суймаган қиз

Дастлаб Аданинг ҳаёти фожиали воқеалар билан тўла эди. Унинг уч фарзанди бўларди, икки фарзанди гўдаклигида сил касаллигидан вафот этди. Кўп ўтмай турмуш ўртоғи ҳам шу касаллик туфайли ҳаётдан кўз юмди. Ада ўғли билан ёлғиз қолди.

Жизнь девушки Ады изначально была наполнена трагическими событиями.

Етишмовчилик туфайли у боласини болалар уйига топширди, ўзи эса иш излай бошлади. Экспедицияга борувчилар унга Арктикага боришни, у ерда ошпаз ва кир ювувчи сифатида ишлашни таклиф қилишди. Боласини даволаш учун пул кераклиги сабабли қиз рози бўлди.

Экспедиция

Экспедиция ташаббускори канадалик тадқиқотчи Вильямур Стефанссон бошчилигидаги олимлар Врангел оролига бўлган ҳуқуқларини японлар эгаллаб олишидан олдин имкон қадар тез тасдиқлашлари ва Арктикада яшаш мумкинлигини исботлашни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйган эди.

Аде предстояло заниматься готовкой и обустраивать быт

1921 йилнинг сентябрь ойида улар ўзлари билан қуроллар ва олти ойлик озиқ-овқат захиралари олиб оролга келишди. Улар тез орада бошқа кема ёрдамга келиши ва кўпроқ озиқ-овқат ва керакли буюмларни олиб келишига амин эди. Ҳар ҳолда Стефанссон шундай бўлишига ишонарди.

Экспедиция беш аъзодан иборат бўлиб, Ада уй шароитларини жиҳозлаб, овқат тайёрлаши керак эди. Дастлаб ҳаммаси жойида эди, олимлар фаол равишда айиқлар, тюленлар ва қушларни овлар эди.

Озиқ-овқат захиралари бўлган кема об-ҳаво шароити туфайли кела олмади. Аста-секин экспедиция аъзоларининг ғамлаб қўйганлари тугаб, улар очликдан азият чека бошлади.

Иштирокчиларнинг учтаси ёрдамни кутиб ўтирмасдан денгиз музи бўйлаб материк томон йўл олишди. Шундан сўнг уларни ҳеч ким кўрмаган. Яна бир экспедиция аъзоси касал бўлиб қолди. Ада унга қаради, кейинчалик у вафот этди. Қиз оролда ёлғиз қолди.

Оролда ёлғиз

Ада тулкилар, қушлар, тюленларни овлай бошлади. У мунтазам равишда китоб ўқирди ва ҳозирги кунгача Дармут коллежи кутубхонасида сақланиб келаётган кундалигини тутди. Олти ой давомида қиз Арктикада бутунлай ёлғиз яшади. Ёлғизлигини Вик исмли мушук билан баҳам кўрарди.

***

1923 йилда кема ҳолдан тойган аёл топилган оролга боришга муваффақ бўлди. “Бу ерда мендан бошқа ҳеч ким йўқ”, деди Ада қутқарув раҳбари Ҳаролд Нойсга. Энди у узоқ вақт давомида соғлиғини тиклаши керак эди. Экспедиция учун олган маоши ва оролдан олиб келинган териларни сотиш боласини даволаш учун етарли эди. Бола даволанди, кейинчалик Ада турмушга чиқди, яна фарзанд кўрди ва кўп йиллар бахтли ҳаёт кечирди.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.