Атлантика океанида сайёҳлар бўлган “Титаник”ка тушган сувости кемаси ғойиб бўлди
Бир гуруҳ сайёҳларни чўкиб кетган “Титаник”ка олиб борган хусусий чуқур сувости аппарати Атлантика океанида радарлардан ғойиб бўлди, деб хабар бермоқда BBC News АҚШ қирғоқ қўриқлаш хизматига таяниб. Қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда.
Sky News маълумотига кўра, "Титан" деб аталувчи сув ости кемаси OceanGate Expedition компаниясига тегишли. Маълум бўлишича, унинг бортида беш киши, жумладан, Stokton Rash компаниясининг бош директори ва асосчиси, сув ости кемалари қўмондони Пол-Анри Нарголе ва Action Aviation самолётларини сотувчи компания эгаси, британиялик миллиардер Хэмиш Хардинг бор.
Маълумот ўрнида: ҳалокатга учраган “Титаник”ка сувости шахсий экскурциялари ўн минглаб долларга тушади. Титаникка шўнғиш ва сув юзасига қайтиш тахминан саккиз соат давом этади.
1912 йилда чўкиб кетган “Титаник”нинг қолдиқлари Канаданинг Ньюфаундленд ороли қирғоқларидан 600 километр узоқликда, 3800 метр чуқурликда жойлашган. Кема қолдиқлари 1985 йилда Роберт Баллард экспедицияси томонидан топилган.
Гарчи сувости кемаси ҳали топилмаган бўлса-да, бортда бўлган Рори Голден яқинда алоқага чиққани маълум бўлди. У Facebookда "мен яхшиман" деган хабар жойлаган.