Аукционда қиммат сотилган буюмлар

Аукцион (Ким ошди савдолари) – бу ҳар ким ўзига керакли қимматбаҳо нарсаларни бошқа потенциал харидорлар билан рақобатлашиб, сотиб олиши мумкин бўлган жой. Аукционда бир қоида ҳеч қачон ўзгармайди – сотувга қўйилган лот энг кўп пул таклиф қилган кишига сотилади. Бунга мисоллар кўп, бугун улар тўғрисида сўз юритамиз.

Пиво шишаси - аукционда
2009 йилда Британиянинг “Henry Aldridge and Son” кимошди савдо уйи 1937 йилда ёниб кетган “Гинденбург” дирижаблининг синиқ парчалари ичида топилган, айни пайтда дунёдаги энг қиммат пиво шишаси ҳисобланадиган “Lowenbrau” пиво шишасини сотувга қўйди – харидор бунинг учун 166 минг доллар тўлаган.

Альберт Эйнштейннинг портрети
Машҳур назарий физикнинг энг машҳур фотосурати 1951 йилнинг 14 мартида олинган. Шу куни олим туғилган кунини нишонлаб, байрамона зиёфатдан қайтаётган эди. Чиқиб кетиш бироз қийин кечди, чунки у ва унинг дўстлари фотосуратчилар томонидан ўраб олинди. Улар олимдан суратга тушишни сўрашганди, жаҳли чиққан Эйнштейн уларга тилини чиқариб қўрсатди.

Знаменитая фотография Эйнштейна с автографом

Кейинчалик бу фотосурат жуда машҳур бўлиб кетди ва олим ҳатто уларнинг бирига дастхат қолдираётганида, бу бутун инсониятга қарата қилинган ишора эканлигини айтди. 2017 йилда бу сурат 74 минг 324 долларга сотилган.

Мовий рангли қимматбаҳо тош

Бриллиант Oppenheimer Blue

2017 йилда “Christie’s” ким ошди савдо уйи бешбурчак шаклга эга, оғирлиги 14,62 карат “Oppenheimer Blue” мовий олмосни сотувга қўйди. Дастлаб ушбу олмоснинг нархи 45 миллион долларга бошланғич баҳода аукционга қўйилди. Иштирокчилар уни янада қиммат баҳолашди ва 57,6 миллион долларга сотилган “Oppenheimer Blue” қимматбаҳо тошлар бўйича жаҳон рекордини ўрнатди.

“Титаникдаги” қутқарув нимчаси
ХХ асрнинг бошларида қутқарув нимчаси ҳозиргиларига қараганда бироз бошқача кўринишга эга эди. Улар 1912 йилда Атлантика океанида чўкиб кетган машҳур “Титаник”да ҳам бўлган. Афсуски, ўшанда нимчаларнинг етарли эмаслиги сабабли жуда кўп йўловчи ҳалок бўлган. Бир мунча вақт ўтиб, нимчалардан бири Шотландия қирғоқларида топилган. Унинг қайси воқеа билан боғлиқлиги ва аниқ кимга тегишли эканлиги номаълум бўлишига қарамай, 2008 йилда кимошди савдосида “буюм” 68 минг 500 долларга сотилган.

Спасательный жилет с «Титаника»

Аслида “Титаник” тарихи олимлар ҳамон ўрганиб келаётган кўплаб сирлар билан ўралган. Тадқиқотчилар ҳатто 2021 йилда чўккан лайнернинг бугунги кундаги кўринишини кўриш учун сув тубига тушишди. Бир неча йил олдин эса Канаданинг Нью-Брансуик провинцияси қирғоғида кемадаги йўловчилардан бири бўлган жажжи Матильда Лефеврнинг мактуби бўлган шиша топилди.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.