Австралиялик мутахассислар коронавируснинг ҳужайраларда тарқалишини 48 соат ичида бартараф этишга қодир восита ихтиро қилди
Австралиянинг Монаша университети ва Мельбрундаги Қироллик госпитали мутахассислари ивермектин воситаси коронавирус инфекциясининг ҳужайраларда кўпайишини 48 соат ичида бартараф этишга қодир эканлигини аниқлашга муваффақ бўлди. Бу ҳақда 9 апрель куни “Спутник” нашри хабар берди.
Тадқиқот натижалари Antiviral Research нашрида эълон қилинди. Таъкидланишича, ушбу воситанинг қўлланилиши деярли барча вирус ҳужайраларини йўқ қилган.
Восита “COVID-19” билан заҳарланган ҳужайраларга қўлланилганидан сўнг икки кундан кейин юқорида кўрсатилган натижага эришилган.
Жумладан, ивермектин воситасининг бир марталик қўлланилиши 24 соатдан сўнг вирус ҳужайраларини 93 фоизга нобуд қилган, яна бир кеча-кундуздан сўнг натижа 99 фоизга етган.
Тадқиқот доирасида воситанинг токсикологик хусусиятлари аниқланмаган.
Мутахассислар уларнинг тажрибаси касалланиш ҳолатларида қўлланилиши тез орада бошланишига умид билдирмоқда.