Автомобиль йўллари ёқаларида савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари кўпайтирилади
Вилоят ҳудудидан ўтувчи 349 километрлик халқаро аҳамиятдаги йўллар ёқаларида савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини кўпайтириш мақсадида ер майдонлари аукцион савдоларига қўйилмоқда.
Жумладан, шу пайтгача 86 та (13,2 гектар) ер майдони сотилган бўлса, 41 та (16,85 га) си аукцион савдоларида турибди.
Халқаро аҳамиятга эга йўллар бўйида умумий қиймати 436,3 млрд. сўмлик 140 та лойиҳа 85 гектар ер майдонига жойлаштирилиши натижасида 1 874 нафар янги иш ўринлари яратилади.
Бироқ Жомбой (78 фоиз), Паст Дарғом (80 фоиз), Булунғур, Ургут (81 фоиз) ва Самарқанд (82 фоиз) туманлари йўл бўйидаги қувватдан фойдаланишда сусткашликка йўл қўймоқда.
Хизмат кўрсатиш соҳасининг асосий йўналишларидан бири бўлган мазкур соҳа ривожланиши натижасида хизмат кўрсатиш ҳажми сезиларли даражада ошади.
👉 Самарқанд вилоят иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бошқармасининг @samiqtisod каналига аъзо бўлинг