Айни пайтда вилоят ҳокимлигида халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтмиш бешинчи сессияси ўтказилмоқда
Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:
Вилоят сайлов комиссияси раиси С.Нуриевнинг халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига бўшаб қолган ўринга 2022 йил 29 май куни ўтказилган сайлов натижаси тўғрисидаги ахбороти ҳақида.
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2021 йил 31 августдаги VI-41-41-7-0-K/21-сонли “Халқ депутатлари вилоят Кенгаши доимий комиссияларини қайта тузиш ва шахсий таркибини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида.
Самарқанд вилоятидаги айрим аҳоли пунктларини номлаш ва қайта номлаш тўғрисида.
Вилоят ҳокимининг 2022 йил 30 майдаги “Хамраев Инатилла Хушиевични Самарқанд вилояти Транспорт бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этиш тўғрисида”ги 238-7-0-Q/22-сонли қарорини тасдиқлаш ҳақида.
Ашуров Акобир Самижоновични Самарқанд вилояти Транспорт бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига тасдиқлаш тўғрисида
Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкасини олиб қўйилишига рухсат бериш тўғрисида.
Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкасини олиб қўйиш бўйича тақдимот материалларини кўриб чиқиш ва мулкдорлар билан очиқ муҳокама ўтказиш тўғрисида.
Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш муддатини кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) тўғрисида.
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2022 йил 18 мартдаги “Вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисида”ги VI-59-63-7-0-К/22-сонли қарори билан ажратилган маблағнининг тежаб қолинган қисмини йўналтириш тўғрисида.
Самарқанд вилоятида 2022 йилда цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш бўйича манзилли рўйхатларини тасдиқлаш тўғрисида.
Вилоят “Саховат ва кўмак”жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 апрелдаги “2022-2026 йилларда Самарқанд вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 222-сон қарори ижроси юзасидан ҳаракатлар режасини муҳокама қилиш тўғрисида.
Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Ўроқовнинг
2022-2026 йилларга мўлжалланган ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича дастурларни бажарилиши юзасидан ҳисоботи.
Туризм хизматларини ривожлантириш бўйича вилоятда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида вилоят ҳокимнинг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий ахборот коммуникациялари масалари бўйича ўринбосари - вилоят Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси бошлиғи Р.Қобиловнинг ҳисоботи ҳақида.
Вилоят ҳокимлиги ижро-назорати гуруҳи раҳбари З.Раҳимовнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6166-сон Фармони ижроси юзасидан ахбороти ҳақида.