Банкомат бир йилда 250 долларга адашади. Хўш, кимнинг ҳисобига?
🔹 Биринчи одеколон вабонинг олдини олиш воситаси сифатида пайдо бўлган.
🔹 Дунёда ҳар дақиқада 2 та зилзила содир бўлади.
🔹 Барча тирик мавжудотлар ичида чумоли энг катта мияга эга. Ўз танасига нисбатан албатта.
🔹 Машҳур эртакнавис ва ёзувчи Ганс Кристиан Андерсен деярли битта сўзни тўғри ёза олмаган.
🔹 Душанба кунида бошқа кунларга қараганда 25 фоиз кўпроқ жароҳатлар ва 33 фоиз кўпроқ юрак хуружлари содир бўлади.
🔹 Ҳар куни дунёда ўртача 33 та янги маҳсулот пайдо бўлади. Уларнинг 13 таси болалар ўйинчоғи.
🔹 Чивинларни яқинда банан истеъмол қилган одамларнинг ҳиди жалб қилади.
🔹 Хоккей шайбаси тезлиги соатига 160 километрга етиши мумкин.
🔹 Неандерталларнинг мияси бизникига қараганда каттароқ бўлган.
🔹 Ўртастатистик банкомат бир йилда 250 долларга адашади, ўзининг фойдасига эмас, албатта.
🔹 Саудия Арабистонида дарё йўқ.
🔹 Пингвин уч метргача баланликка сакрай олади.
🔹 Инсон ҳаёти давомида ўстирган бошидаги сочларининг узунлиги ўртача 725 километрни ташкил қилади.
🔹 Оқ китнинг юраги ҳажми бўйича Фольксваген Жук автомобилига тенг келади.
🔹 Фрегат қуши уча туриб ухлаши мумкин.
🔹 Саккизоёқ ва кальмарларнинг учта юраги бор.
🔹 Юпитер ва Сатурн сайёраларида олмосли ёмғир ёғиб туради.
🔹 Бутун коинотда Ердаги қум зарраларига қараганда кўпроқ юлдуз бор.
Баҳора тайёрлади.